ENG | RUS

 

“Серқуёш Ўзбекистон” коалициясининг ислоҳотлари тартиби

Ўзбекистон иқтисодиётининг деярли барча бўғинлари ҳали ҳам совет типидаги порахўр ҳукумат бюрократияси назоратига асосланган.

Натижада, Ўзбекистон фуқаролари мамлакатнинг табиий ва қишлоқ хўжалик ресурсларини ривожлантиришда ҳеч қачон эркин бўлмаган.

Мавжуд иҳтисодий тузум Ўзбекистон фуқароларини умидчизлик ҳолатига тушириб қўйди.

“Серқуёш Ўзбекистон” коалицияси Ўзбекистон фуқароларининг ўз оилаларини боқиш ва яхшироқ келажак қуриш имконини берувчи эркин иқтисодий муносабатлар олиб бориш тарафдрори.

Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар

Ўзбекистон асосан аграр мамлакат бўлиб, унда аҳолининг 80 фоиздан кўпроғи қишлоқ хўжалигига боғлиқ. Шу сабабдан, “Серқуёш Ўзбекистон” коалицияси ислоҳотлари дастури қишлоқ жойларида иқтисодий ўсишга эришишга муҳим аҳамият беради ва улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

•Қишлоқ хўжалиги ерларининг тез вақтда хусусий фермерларга муддатсиз эгаликка бериш
• Пахта ишлаб чиқариш, сотиш ва экспортини демопополизациялаш ва эркинлаштириш
•Бир неча ўзаро рақобатдош ва хусусий бўлган кичик ва хусусий фермерларга хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлашга йўналтирилган кооперативлар тузиш
• Соддалаштирилган ва хусусий фермерлар учун паст ставкаларга асосланган солиқ тизимини ишлаб чиқиш

Саноат ва савдо соҳасидаги ислоҳотлар

Ўзбекистон кўплаб олтин, уран, мис, газ каби фойдали қазилмаларга бой бўлиб, улар порахўр ҳукумат бюрократияси томонидан бошқарилади ва фақат саноқли кишиларгагина даромад келтиради. “Серқуёш Ўзбекистон” коалициясининг саноатдаги ислоҳот дастури хусусий секторга асосланади ва саноатнинг барча тармоқларини тез ва шаффоф бир шаклда хусусийлаштиришни кўзда тутади. Шундай қилиб, “Серқуёш Ўзбекистон” коалициясининг ислоҳотлар дастури порахўрликни ривожлантираётган ва аҳолининг қашшоқлашувига олиб келаётган ноўрин тарифлар ҳамда бошқа административ чекловларни бекор қилиш ва ички ва ташқи савдони тубдан эркинлаштиришни кўзда тутади.

Макроэкономикадаги ислоҳотлар

Ўзбекистон давлат банк ва молия тизими фалокат ёқасида турибди. Йиллар давомида олиб борилган нотўғри иқтисодий сиёсат иқтисодиётни мажруқ қилиб қўйган уюм-уюм қарзларни юзага келтирди. Иқтисодий турғунлик даври ҳукуматнинг молиявий аҳволини янада ёмонлаштирмоқда. Молиявий аҳволни яхшилаш учун кардинал макроэкономик ислоҳотларни амалга ошириш ўрнига ҳукумат бундай вазиятга хусусий секторга катта солиқлар ва йўриқномалар билан билан жавоб берли, улар хусусий секторни ҳар томонлама сиқиб қўймоқда.

“Серқуёш Ўзбекистон” коалициясининг ислоқотлар дастури хусусий секторни ривожлантириш ва молиявий барқарорликни тиклашга қаратилган қаттиқ макроиқтисодий сиёсат юргизиш йўли билан Ўзбекистон иқтисодиётини жонлантиради.